價格:免費
更新日期:2019-05-20
檔案大小:34M
目前版本:1.3
版本需求:Android 4.1 以上版本
官方網站:mailto:IslamAppsWorld@gmail.com
Email:https://github.com/Abdulloh89/privacy-policy/
聯絡地址:город Ташкент, Республика Узбекистан
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм, Қуръон ўрганишнинг ноёб усул жамланган дастурни сизнинг эътиборингизга тақдим этмоқдамиз. Энди Тажвид қоидалари билан Қуръон ўқиш янада осонроқ ва қизиқарлироқ бўлди. Дастур ҳар тарафлама универсал бўлгани билан, сизни тўғри талаффуз қилишингизга кафолат бера олмайди, шу сабабли биз қатъият билан сизга айтамизки: дастурни ўрганиб бўлганингиздан сўнг, ўзингизга яқин бўлган масжид ёки ислом жомияларидан бирида ўзингизни текширтириб олинг.
Оламлар сарвари, қудратли ва барча нарсага қодир Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ҳақ дин ислом динига эътиқод қилган пайғамбарларга Аллоҳнинг барокати бўлсин. Ислом йўлида юрувчи Аллоҳнинг бандаларига хотиржамлик ва саломлар бўлсин.
Қуръон - бу инсон томонидан ёзилмаган китоб бўлиб унинг муаллифи жамики нарсаларни яратувчисидир, Қуръон бу авлоддан-авлодга ўтиб бизнинг кунгача етиб келган Аллоҳ таолонинг пайғамбари Муҳаммад с.а.в.га фаришта Жаброил а.с. орқали юборилган Аллоҳ таолонинг каломидир (нутқидир).
Қуръон 114 сура (боб)ни ўз ичига олади. Суралар эса оятлардан ташкил топган. Қуръон жаъми 6666 оятдан иборат.
"Ал-Фотиҳа" сураси (Қуръондаги биринчи сура) Қуръоннинг энг қадрли сураси ҳисобланади, "Оятал-Курсий" ояти эса Қуръоннинг энг буюк ояти деб ҳисобланади. Ҳадисда шундай дейилади: "Сизларнинг энг яхшингиз Куръонни ўрганиб, бошқаларга ўргатганингиздир". Шунинг учун ҳам Куръоннинг қанчалар қадрли ва буюклигини англаганимизда, уни ўқиш қоидалари ва одоб-ахлоқларини билишимиз лозим.
Ин ша Аллоҳ ушбу дастур бизга Куръонни тажвид билан тўғри ўқишни ўрганишимизга ёрдам беради. Аллоҳ бизни тўғри йўлда собитқадам қилсин, Омин!
Тажвид - бу муқаддас Куръонни тўғри ўқишга эриштирадиган ва шу орқали Аллоҳнинг китобидаги мазмунни бузилишини бартараф этадиган фандир. Тажвиднинг моҳияти - бу махраж орқали ҳарфларнинг классик (Куръоний) фонетикада талаффуз қилишни ўрганишдадир.
Махраж - бу керакли оҳангга эришиш учун ҳар бир ҳарфни талаффуз қилишда белгиланган механизмлардан фойдаланишдир.